4 217
Фарғонада хонадонида нефть маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ташкил этган фуқаролар аниқланди
Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошлоқ ва Қўштепа туманидаги айрим хонадонларда ўтказилган назорат тадбирларида Тошлоқ туманида яшовчи фуқаролар М.Н. ва Р.З. ўз хонадонида қонунга зид равишда нефть маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ташкил этганлиги аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизматига асосан «Дарё» маълум қилди.
Мазкур фуқаролар нефтни қайта ишловчи қўлбола ускуналарни ўрнатган ҳолда ҳеч қандай ҳужжатсиз турли хил нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариб, катта даромад олиб келган.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди ҳамда далилий ашё сифатида уларнинг 13 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги хом-ашёси вақтинчалик олинди.
Қўштепа туманида ҳам худди шундай ҳолат фуқаро Н.Э. фаолиятида ҳам кузатилиб, 900 минг сўмлик нефть маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди.
Шунингдек, ушбу фуқароларга келажакда қонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш учун тавсиялар берилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди