11:00 / 21.11.2018
14 323

Каттақўрғонда қизлар аввал рақсга тушиб, сўнг ҳаракатдаги машина капоти ўcтида томоша кўрсатди (видео)

Каттақўрғонда қизлар аввал рақсга тушиб, сўнг ҳаракатдаги машина капоти ўcтида томоша кўрсатди (видео)
Самарқандда аввал рақс тушиб, сўнг машина капотида ўтирган қизлар ва ушбу видеода тасвирга тушган барча шахслар аниқланди, деб хабар қилди Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси.

Хабарда айтилишича, 2018 йил 20 ноябрь куни интернетда тарқалган видеода ёши тахминан 20-25 ёшлар атрофида бўлган, 2 нафар қизлар кўчада жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, беҳаёларча йўл четида ўйнаб, номаълум автомашинанинг олд капотига ётиб олиб, ҳаракатланиб кетаётганлиги ҳолати тасвирланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шахар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор текширув ишлари натижасида 2018 йил 13 ноябрь куни соат 16:00ларда Каттақўрғон шаҳри А.Темур кўчасида юриш туриш қоидаларини қасддан беҳаёларча менсимасдан ўйнаётган, сочлари калта сарғиш рангли қиз Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида яшовчи Д.Ч, у билан рақсга тушган қиз Каттақўрғон шаҳрида яшовчи У.Ф эканлиги, автомашина бошқарувида Каттақўрғон шаҳрида яшовчи Р.С. отаси Р.Н.га тегишли Нексия-1 русумли автомашинани хеч бир хужжатларсиз бошқарганлиги, мазкур ҳолатларни улар билан бирга бўлган Каттақўрғон шаҳрида яшовчи М.Н. қўл телефонида тасвирга олганлиги ва ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборганлиги аниқланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, Р.С отаси Р.Н.га тегишли Нексия русумли автомашинани хужжатларсиз бошқарганлиги сабабли, унга нисбатан МЖтКнинг 135–моддаси 2-қисми ва 138-моддаси 4-қисми билан ҳамда Р.Н.га нисбатан МЖтКнинг 135–моддаси 2-қисми билан, ҳамда фуқаролар Д.Ч., У.Ф., Р.С. ва М.Н. ларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан маъмурий баённома тузилиб, тўпланган ҳужжатлар Маъмурий ишлар бўйича Каттақўрғон шаҳар судига юборилган.

Уларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.

Юқоридаги ҳолатлар акс этган видеолавҳани ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Каттақўрғонда қизлар аввал рақсга тушиб, сўнг ҳаракатдаги машина капоти ўcтида томоша кўрсатди (видео)