10:40 / 24.11.2018
4 067

Ўзбекистон ОТМларини халқаро рейтингга киритиш бўйича рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик кучайтирилади

Ўзбекистон ОТМларини халқаро рейтингга киритиш бўйича рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик кучайтирилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан “Илм-фан – 2020” ҳамкорлик дастури доирасида шу йилнинг 22 ноябрь куни QS (Quacquarelli symonds) компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Зоя Зайцева ва Times Higher Education агентлигининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Егор Яблоков бошчилигидаги делегациянинг юртимизга ташрифи ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда QS ва Times Higher Education каби дунёнинг етакчи университетлар рейтинг агентликлари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари, хусусан, маҳаллий олий таълим муассасаларининг халқаро миқёсида мавқеини ошириш, юртимиз олимларининг илмий салоҳиятини дунё миқёсида эътироф этилишини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов кучли университетлар рейтингига кириш халқаро таълим бозорида рақобатбардошликни ошириш учун имконият эканини таъкидлар экан, Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг QS ва Times Higher Education каби етакчи рейтинг агентликлари томонидан тузиладиган дунёнинг кучли университетлари қаторига кирмагунча саъй-ҳаракатлар бир зумга бўлса-да тўхтатилмаcлигини қайд этди.

Учрашувда юртимиздаги олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш стратегиясидаги муҳим жиҳатлар муҳокама қилиниб, бу борадаги халқаро рейтинг агентликлари методологияси кўриб чиқилди. Жумладан, маҳаллий олимларнинг халқаро илмий журналларда иштирокини ошириш ва Scopus маълумотлар базасида улардан иқтибос келтиришларни кўпайтиришга эътибор қаратиш кераклиги, чунки бу рейтингни шакллантирувчи асосий илмий маълумотлар экани қайд этилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ОТМларини халқаро рейтингга киритиш бўйича рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик кучайтирилади