16:05 / 25.11.2018
4 086

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида янги қўшма факультет очилади

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида янги қўшма факультет очилади
2018 йилнинг 22 ноябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа иттифоқига раислик қилаётган Австрия Республикасининг Европа ишлари, интеграция ва ташқи ишлар масалалари бўйича федерал вазири Карин Кнайсель билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш имконини берган, ўз ишини якунлаган «Ўзбекистон – Евроиттифоқ» ҳамкорлик кенгаши мажлисининг сермаҳсул ўтганлигини мамнуният билан қайд этдилар.

Учрашувда икки томонлама муносабатлар ҳозирги ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболлари, Ўзбекистон – Австрия кун тартибини кенгайтириш, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, мунтазам вазирликлараро алоқалар, бошқа даражадаги учрашувлар давлатлараро муносабатларни ўзаро манфаатли асосда босқичма-босқич ошириш, ишбилармон доиралар, илмий-таълим муассасалари, маданият ва санъат вакиллари ўртасидаги алмашувларни рағбатлантириш имконини беради.

Шу нуқтаи назардан вазирлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Австрия табиий фанлар университети билан ҳамкорликда «Экспортга йўналтирилган менежмент» ва «Туризм ва меҳмонхона бизнесини бошқариш» каби замонавий мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрловчи қўшма факультет очилишини қўллаб-қувватладилар.

Вазирлар халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим муаммоларини ҳам муҳокама қилдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент давлат иқтисодиёт университетида янги қўшма факультет очилади