date
views 4 906

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳукумат қарори имзоланган.

У бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилган Лазиз Тангриевнинг ўрнида иш бошлайди.

Комил Алламжонов 2017 йилнинг декабрида президент матбуот котиби ва президент девони раҳбари ўринбосари лавозимларини эгаллаганди.

2018 йилнинг 27 августида эса президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида»ги фармони билан Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котибига айланганди.

У шу йилнинг октябрь ойи бошида лавозимдан кетганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди