date
views 4 706

Ўзбекистон аҳолиси ток узилишидан безовталанмаса ҳам бўлади

Ўзбекистон аҳолиси ток узилишидан безовталанмаса ҳам бўлади
2018 йилда​ электр энергия ишлаб чиқариш ҳажми ўтган шу даврга қараганда қарийб 20 фоизга ошган ва мос равишда энергия ишлаб чиқариш учун хом-ашё воситаси - газ етказиб бериш ҳам кўпайган.

Аҳолига етказиб берилаётган электр энергия танқислиги ҳолатидан сўнг, «Ўзбекнефтгаз» электр ишлаб чиқарувчи «Ўзбекэнерго» раҳбарияти билан учрашиб, бир стол атрофида ҳар кунлик истеъмол учун талаб этиладиган энергия ишлаб чиқариш учун, унга зарур газни етказиб бериш масаласи ҳал қилинган. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг ўринбосари Одил Темиров маълум қилди.

«Аҳоли энергия учун хом-ашё етишмаслиги туфайли ток берилмаслиги бўлмайди. Бу ҳақда ўйланмаса ҳам бўлади. Қолаверса, келаси йилдан янги ИЭС ишга туширилади», - дейди Темиров.

26 ноябрь куни тонгги соат 3.00да «Хоразм подстанция»да жиддий авария юз берган. Натижада, вилоят маркази ва туманлари электр тармоғидан узилиб қолган. Подстанциядаги авария жуда катта юклама ва ноқулай об-ҳаво шароити туфайли содир бўлганди .

Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган «Ўзбекэнерго» вакилига кўра, электр энергиянинг етишмовчилиги иссиқлик электр станцияларида ток ишлаб чиқариш учун ёқилғи, хусусан газнинг чеклов билан етказиб берилишига боғлиқ.

«Истеъмол нормасидан ортиқча сарфланган токни етказиб беришда жиддий муаммолар мавжуд. Масалан, бирдан талаб ошиб кетади, табиийки, юкланиш ортиб кетгани учун тизимда авариялар кузатилади. Ҳаммага бирдек энергия етказиб бериш учун газ керак», - дейди у.

Аввалроқ, «газ заправка»ларда метан газ нархининг бирдан ошиб кетишига аслида Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тақсимланган газнинг талаб даражасида етишмаслиги айтилганди.

«Ўзбекнефтгаз» муаммони вақтинча бартараф этиш учун лимит доирасида АГТКСларга газ етказиб бериш ҳажмини оширган. Шунингдек, Молия вазирлиги ходими метан газ нархи бўйича сиёсатда ўзгариш кутилаётганини маълум қилган.

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш ва газни қайта ишлашни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шавкат Улуғов эса Ўзбекистонда йўлдош газлардан электр энергия ишлаб чиқариш усули қўлланилаётганини маълум қилган. ​
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон аҳолиси ток узилишидан безовталанмаса ҳам бўлади