Ўзбекистонда 1 декабрдан чексиз интернет нархи 2 баравардан кўпроқ қийматда арзонлашади

  • 30-11-2018, 12:02
  • 1 296
  • Жамият
  • Ўзбекистонда 1 декабрдан чексиз интернет нархи 2 баравардан кўпроқ қийматда арзонлашади
    2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб UZTELECOM янги кафолатланган чексиз интернет тариф режаларини тақдим этади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, IT-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган анжуманда иштирок этаётган “Халқ сўзи“ мухбири хабар бермоқда.

    Компаниянинг маълум қилишича, Ўзбекистонда биринчи марта 2 Мбит/с тезликка эга кафолатланган чексиз интернет нархи ойига 88 минг сўмни ташкил этади.

    Бу олдинги шундай тариф режасидан 2 мартадан кўпроқ қийматда арзонроқ экани айтилмоқда.

    Бундан ташқари, энди тариф режаларида “гача“ қўшимчаси мавжуд бўлмайди. Бу танлаб олинган тезликнинг кафолатланишини англатади. Мисол учун энди сиз 1 Мбит/с тариф олсангиз бу интернет айнан 1 Мбит/с барқарор тезликдаги интернетни англатади.

    » » Ўзбекистонда 1 декабрдан чексиз интернет нархи 2 баравардан кўпроқ қийматда арзонлашади