16:39 / 30.11.2018
4 087

“Ўзбектелеком” “YouTube” ва “Facebook” масаласига изоҳ берди

“Ўзбектелеком” “YouTube” ва “Facebook” масаласига изоҳ берди
“Ўзбектелеком” компанияси Ўзбекистонда “YouTube” ва “Facebook” сервислари очилмаётганидан яхши хабардор ҳамда бу муаммони ҳал қилиш йўлида ишламоқда. Бу ҳақда компаниянинг сотувларни ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер Зуфаров айтиб ўтди.

Мазкур баёнотни Алишер Зуфаров 30 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган интернет хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот анжуманида берди. Анжуман давомида охирги бир неча ой давомида мамлакатда “vpn”сиз ишламаётган сервислар – “Facebook” ижтимоий тармоғи ҳамда “YouTube” видеосервиси атрофидаги вазият юзасидан саволлар берилиши кутилаётган эди. Аммо Алишер Зуфаров савол-жавобга қадар ўз чиқишида компания мазкур муаммодан бохабар эканлигини таъкидлаб ўтди.

Унинг айтишича, тилга олинган сервисларнинг ишлашидаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида “Ўзбектелеком” “YouTube” ва “Facebook” вакилларига мурожаат қилган. Айни дамда икки томонлама музокаралар давом этмоқда. Ушбу музокаралар якунлари қандай бўлади, улар қачонгача давом этади – бу ҳақда “Ўзбектелеком” вакили аниқ маълумот бермади.

“Бу муаммо ҳал бўлишидан биз ҳам манфаатдормиз”, – деб таъкидлади Алишер Зуфаров.

“Муаммо ҳал бўлишига ҳеч ким шубҳаланмаяпти. Бунга шунчаки вақт керак. Тушунишингизга умид қиламиз”, – қўшимча қилди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўзбектелеком” “YouTube” ва “Facebook” масаласига изоҳ берди