11:57 / 06.12.2018
4 455

Исломдаги олтин мувозанат

Исломдаги олтин мувозанат
Маълумки, Исломда дин билан дунё ишлари орасида олтин мувозанат бор. Насроний шарқшунос Демомбине ўзининг “Муҳаммад” номли асарида Исломнинг христианликдан устунлиги ва ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муваффақиятлари сабабини бундай изоҳлайди: “Ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг насиҳати охиратга тайёргарлик, бу дунёнинг неъматларидан воз кечишга ундаш билан бошланади. Ислом динида эса, тўғри фойдаланиш шарти билан, ҳеч бир неъмат ёмон кўрилмайди”.

Қуръони Карим ва пайғамбаримиз буюрган диний ҳаёт ҳар томонлама қулайликдир. Ибодатларни қийинлаштирадиган, оқибатда машаққатларга дучор бўладиган мусулмоннинг ўзидир. Бунга саҳобалар пайтидаги каби, бугун ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Ибодатдан мақсад нафсни ўлдириш эмас, балки тарбиялаш, унга чинакам ҳаёт бағишлаш ва уни Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш маъносини билдирувчи “эҳсон” мартабасига юксалтириш, буюрилганидек “истиқомат”да тутишдир.

Манба: irfon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Исломдаги олтин мувозанат