07:30 / 07.12.2018
9 431

Ўзбекистонда 2019 йилги иш вақти календари тасдиқланди

Ўзбекистонда 2019 йилги иш вақти календари тасдиқланди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йилги иш вақти фондининг тавсия этилаётган ҳисоб-китобини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Унда иш ҳафтаси туридан келиб чиққан ҳолда 2019 йилдаги иш кунлари сони ва иш вақти меъёри тўғрисида ахборот берилган. Мазкур маълумотлар ҳар ой, шунингдек чорак, ярим йиллик ва умуман бир йил кесимида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 12.11.2018 йилдаги ПФ–5574-сон Фармони билан расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланган ва дам олиш кунлари кўчирилган (шарҳга қаранг).

«Иш вақти календари» деган норасмий номга ҳам эга бўлган, эътиборга ҳавола этилаётган ҳисоб-китоб кадрлар ишини юритувчи ходимларга ҳам, бухгалтерларга ҳам фойдали бўлади.

Биринчидан, у иш соатлари ва кунлари, шунингдек дам олиш кунлари сони ҳақида тўлиқ манзарани шакллантиради. Бу табелни тўғри юритиш ва иш вақти мувозанатини назорат қилишда ёрдам беради.

Иккинчидан, корхонада иш вақти ҳисоби қўшиб юритилса ва ҳар бир ходим учун унинг меъёри белгиланган ҳисоб даврига (ой, чорак, ярим йиллик, йил) қараб аниқланса, календарь жуда қўл келади.

Учинчидан, тавсия этилаётган ҳисоб-китобдаги ахборотдан иш ҳақи, меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва иш соатларига боғлиқ бўлган бошқа ҳисобланмаларни ҳисоблашда фойдаланиш мумкин.

2019 йилги иш вақти фондининг тавсия этилаётган ҳисоб-китоби билан бу ерда танишиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 2019 йилги иш вақти календари тасдиқланди