10:38 / 11.12.2018
3 628

"Бибиси" Ўзбекистонда биринчи марта мукофотланди

"Бибиси" Ўзбекистонда биринчи марта мукофотланди
10 октябрь куни ўтган Ижтимоий медиа маҳсулотлари Х Миллий фестивалида Бибиси ўзбек хизмати "Ўзбекистон дўстлари" дипломи ва эсдалик белгиси билан тақдирланди. Бундай мукофот Ўзбекистонда Бибисига биринчи марта берилишидир.

"Тўғриси кутмагандим. Бибиси ўзбек хизмати бир неча халқаро мукофотларни олган. Аммо Ўзбекистонда ҳеч қачон бу тарзда тақдирланмаган. Бибиси биринчи марта Ўзбекистонда дўст сифатида тақдирланди. Умид қиламанки, бу тақдирлов ўзбек ҳукуматининг Бибисига нисбатан муносабати илиқлашгани, қандайдир ижобий ўзгаришлар бўлаётгани нишонасидир. Бибиси дунёни Ўзбекистонга, Ўзбекистонни дунёга танитишда давом этади", дейди Бибиси ўзбек хизмати бош муҳаррири Хайрулло Файз Turon24га.

Хайрулло Файз. Бибиси ўзбек хизмати бош муҳаррири
Бибиси 2005 йили Ўзбекистондан чиқиб кетган эди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Парижга қилган ташрифи чоғи Бибисига Ўзбекистонда фаолият юритиши учун рухсат бўлишини айтган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Бибиси" Ўзбекистонда биринчи марта мукофотланди