17:03 / 11.12.2018
4 782

Тошкентда яна бир автобус ёнди

Тошкентда яна бир автобус ёнди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Бугун, 11 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасида «4-avtobus saroyi» МЧЖга қарашли «Mercedes-Benz Low Floor» русумидаги йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, Эркин – Олой бозори йўналишида ҳаракатланган автобус Навоий кўчасидан юраётганида тўсатдан олов олган.

Ёнғин ҳақида навбатчи қисмга соат 7:23да маълумот келиб тушган. Ўт ўчирувчилар саъй-ҳаракати билан 7:29да ёнғин ўчирилган. Ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган.

Дастлабки хулосаларга кўра, автобуснинг ёқилғи тизимидаги носозлик ёнғинга сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда яна бир автобус ёнди