
1984 йилда Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида туғилган. Ҳозирда Тошкент шаҳрида яшаб келаётган В.А. 2018 йилнинг ноябрь ойи охирларида Ҳазорапсга қайтади. У ўзи билан газ тўппонча, электрошокер мосламаси, фонар, скоч, арқон шунингдек, иккита қора ниқоб ва қўлқоп олиб келади.
Мақсади тумандаги ўзига тўқ хонадонларнинг бирига ярим тунда бостириб кириб, хонадон эгаларига тегишли бойликни босқинчилик йўли билан қўлга киритиш эди. Ўзига бу борада шерик излади. Унга ҳазорасплик 1975 йилда туғилган Б.Ў. ва 1993 йилда туғилган Қ.М.лар “шериклик” қиладиган бўлишди.
Босқинчиларнинг “нишонига” Ҳазорасп туманида яшаб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаронинг хонадони тушди. Чунки ушбу хонадонда улар кўзлаган маблағ бор бўлиши мумкинлиги билан биргаликда, уйда фақат аёллар яшаши жиноий гуруҳ аъзоларига маъқул келганди.
2018 йилнинг 10 декабрь кунига ўтар кечаси, соат 02:30ларда юқоридаги совуқ қуроллар билан қуролланиб, юзларига ниқоб тақиб олган ушбу шахслар режадаги хонадонга киришга уринган пайтларида ички ишлар органларининг тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, гумондорлар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар