09:15 / 14.12.2018
3 907

"Реклама тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

"Реклама тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилди
13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Мазкур қонун асосида “Реклама тўғрисида”ги қонунга ҳам тегишли қўшимчалар киритилади.

Қонуннинг 221- моддасига энергетик ичимликлар рекламаси ҳақида қўшимча киритилади. Унга кўра:

-соат кундузги 7:00 дан кечки 22:00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

-реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

-ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан, сотиш тақиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Реклама тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

Жамият янгиликлари