00:45 / 15.12.2018
3 936

Президент «Ватанпарварлар» боғини кўздан кечирди (фото)

Президент «Ватанпарварлар» боғини кўздан кечирди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида барпо этилган «Ватанпарварлар» боғини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу мажмуа давлатимиз раҳбарининг вилоятга аввалги ташрифида берган кўрсатмасига мувофиқ ватанпарварлик руҳида реконструкция қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қарийб 7 гектар ҳудуд ободонлаштириб, музей ва блендаж қурилган. Иккинчи жаҳон урушида мардонавор жанг қилган ватандошларимиз хотираси жонлантирилган. Музей атрофида тарихий ҳарбий техникалар жойлаштирилган.

Боғ марказида Ўзбекистон миллий харитасининг улкан макети жойлаштирилган. Унда ҳар бир вилоятнинг буюк сиймолари, қадимий обидалари, сервиқор тоғлари, ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёлари, бепоён кенгликларигача акс эттирилган.

Буларнинг барчаси ёшларнинг тарих ҳақидаги билимларини ошириб, мамлакатимиздан, аждодларимиздан, миллий армиямиздан ғурурланиш туйғуларини кучайтиришга хизмат қилади.

Боғдаги сунъий кўл, амфитеатр, ўқ отиш ва қояга чиқиш жойлари ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Президентимиз боғдаги шароитларни кўздан кечирди, таълим муассасаларидаги «Жасорат» гуруҳлари аъзолари билан суҳбатлашди.

- Бундай масканлар ёшларга халқимиз тарихи, маънавияти ва маданияти ҳақида яққол таассурот беради. Энди бундан самарали фойдаланиш, бу ерга ёшларни кўпроқ олиб келиб, очиқ дарслар ўтказиш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссасини ёшларга етказиш, тинчлик-осойишталигимиз учун катта хизматлар қилган ватандошларимиз ҳақида сўзлаб бериш зарурлиги таъкидланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент «Ватанпарварлар» боғини кўздан кечирди (фото)