07:27 / 15.12.2018
4 998

Шаҳрисабз ва Яккабоғда пахта етиштириш тугатилади

Шаҳрисабз ва Яккабоғда пахта етиштириш тугатилади
Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Қашқадарё иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, одамларни иш билан таъминлаш йўлларини кўрсатиб ўтди.

Президент вилоятнинг Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида пахта етиштириш босқичма-босқич тугатилиши ҳақида маълум қилди.

«Шаҳрисабзда 6та коллеж бор. Кимга керак бу коллежлар. Бу коллежларни битирганларни ким иш билан таъминлайди?

Шаҳрисабз шаҳрида Тошкент Кимё-технология институтининг озиқ-овқат бўйича филиалини очамиз.

Китоб, Шаҳрисабз ва Яккабоғда катта қўшма корхоналар қурмоқчимиз. Бу ерда пахтани тугатамиз. Менга Шаҳрисабзнинг пахтаси керак эмас. Бу ерда қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Бунинг учун мутахассислар керак. Ҳаммани Тошкентга олиб бориб ўқита олмаймиз. Шу ерда тайёрлаймиз мутахассисларни», дея президентнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.

Президент шунингдек, Шаҳрисабзда Тошкент Педагогика университети ҳамда Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти филиали очилишини маълум қилган.

«Ерларнинг аҳволи ёмон. Қашқадарёга муҳандислар керак, ер тузилиши бўйича ҳам, гидротехника бўйича ҳам керак, институтнинг барча соҳалари бўйича мутахассислар керак», деган президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳрисабз ва Яккабоғда пахта етиштириш тугатилади