20:20 / 16.12.2018
22 574

Ўзбекистоннинг 2018 йилда дунёни тарк этган машҳурлари (фото)

Ўзбекистоннинг 2018 йилда дунёни тарк этган машҳурлари (фото)
Фото: «Repost»
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомовнинг 14 декабрь куни 55 ёшида тўсатдан вафот этиши, 2018 йилда ҳаётни тарк этган кўплаб машҳур инсонларни эслатди.

«Repost» нашри 2018 йилда вафот этган ўзбекистонлик машҳур инсонларини хотирлайди.

Фото: «Repost»
Шуҳрат Аббосов, кинорежиссёр

Вафот этган санаси: 2018 йил 25 апрель

Машҳур ўзбек ва совет режиссёри Шуҳрат Аббасов 25 апрель куни 88 ёшида вафот этди.

1982—1986 йиллар мобайнида Аббосов «Ўзбекфильм» киностудиясига раҳбарлик қилган ва Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институтида кафедра мудири лавозимида ишлаган. Режиссёр ҳисобида 11 та машҳур фильмлар бор, улар орасида «Тошкент — нон шаҳри» ва «Сен етим эмассан».

Фото: «Repost»
Ҳусан Шарипов, актёр

Вафот этган санаси: 25 июнь

Совет ва ўзбек актёри Ҳусан Шарипов 25 июнь куни 80 ёшида касалликдан вафот этди. Шарипов 1937 йил 27 июлда туғилган. У Муқимий номидаги театрда актёр, кейинчалик унинг директори сифатида фаолият юритган. У уч йил давомида Ўзбекистон театршунослар иттифоқи раиси эди. 1991 йилда Шариповга Ўзбекистон халқ артисти унвони, 1999 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан топширилди.

Фото: «Repost»
Фарангиз Режаметова, актриса

Вафот этган санаси: 20 июль

Актриса Фарангиз Режаметова фожиали ҳодиса оқибатида вафот этди: 20 июль куни кечқурун уни 23 ёшли йигит Mercedes-Benz автомобилида уриб юборди. Даҳшатли ҳалокат Тошкентда Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди кўчалари кесишмасида содир бўлди. Фарангиз 25 ёшда эди.

Режаметова санъаткорлар оиласида туғилган. Қизнинг онаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Фотима Режаметова, бобоси Тўғон Режаметов — Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист. Фарангиз «Ойижон», «Сеҳрли қалпоқча» ва «Уй Бекаси» каби фильм ва сериаллар орқали машҳур бўлган.

Фото: «Repost»
Жамшид Кенжаев, спортчи

Вафот этган санаси: 11 август

MMA бўйича Ўзбекистон чемпиони Жамшид Кенжаев 8—9 август кунлари пойтахтнинг «Aurum 898» тунги клубида содир бўлган фожеали ҳодиса оқибатида фожиали тарзда вафот этди. Спортчи пичоқ билан тунги клубга кирмоқчи бўлгани учун пичоқланди. Кенжаев 25 ёшда эди.

Спортчи Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларида иштирок этган ва MMAдаги Ўзбекистон чемпиони бўлган. Ўнлаб халқаро ва миллий спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндори. Унинг ўлими бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Фото: «Repost»
Азиза Ниёзметова, хонанда

Вафот этган санаси: 14 октябрь

Таниқли ўзбек қўшиқчиси Азиза Ниёзметова октябрь ўрталарида 46 ёшида вафот этди. Маълум бўлишича, у узоқ вақт давомида саратон касаллиги билан курашиб, мураккаб даво муолажаларини ўтаган. ОАВ берган маълумотларга кўра, у бир йилдан ортиқ вақт давомида Ҳиндистонда даволанган, аммо касаллик ривожланишда давом этган.

Азиза Нёзметова 90 йилларда машҳур бўлиб, унинг қўшиқлари нафақат ўзбек, балки яқин Шарқ давлатлари орасида ҳам машҳур бўлган. Қўшиқчининг тўрт нафар ўз ва икки нафар асраб олган фарзанди қолди.

Фото: «Repost»
Бобур Комилов, журналист

Вафот этган санаси: 12 ноябрь

Машҳур ўзбек журналисти 12 ноябрь куни вафот этди. Маҳаллий томошабинга Комилов «Ёшлар» телеканалида намойиш этилган «Давр» дастури орқали танилган. Узоқ вақт давомида Комилов БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида матбуот котиби лавозимида фаолият юритди. У Ўзбекистондаги биринчи инглиз тилида дастурларни олиб борувчи бошловчилардан эди.

Комиловнинг ўлими ҳақида унинг дўсти Шоҳира Ҳамронинг хабаридан сўнг маълум бўлди. Маълум бўлишича, Комилов узоқ хасталик оқибатида вафот этган. Ўлимидан бир неча кун олдин, у даволаниш учун Туркияга кетганди. Комилов 34 ёшда эди.

Фото: «Repost»
Ойбек Одилов, актёр

Вафот этган санаси: 10 декабрь

Актёр ва режиссёр Ойбек Одилов 10 декабрь куни узоқ хасталик туфайли вафот этди. У рассом Иноғом Одиловнинг ўғли эди. Томошабинларга Одилов ўзининг «Аёл зоти» сериалидаги роли орқали яхши танилган.

Фото:«Дарё»
Анвар қори Турсунов

Вафот этган санаси: 13 июнь

Анвар қори Турсунов 1981 йил Тошкент давлат университети (ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1981—1984 йилларда «Ёшлик» журналида муҳаррир вазифасида бошлаган.

Сўнгра Фанлар академияси илмий ходими, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи илмий ходими, Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир лавозимларида фаолият кўрсатган.

Диний соҳадаги фаолиятини 1994—1999 йилларда Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги «Янгиобод» масжиди имом-хатиби сифатида бошлаган. 1999 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва «Хожа Аҳрор Валий» масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган. 2015 йилдан «Минор» масжиди бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг 2018 йилда дунёни тарк этган машҳурлари (фото)