20:42 / 24.12.2018
3 657

Энди адвокатлар онлайн тарзда тергов жараёнини кузатиб бориши мумкин

Энди адвокатлар онлайн тарзда тергов жараёнини кузатиб бориши мумкин
2019 йилдан бошлаб адвокатлар онлайн тарзда жиноят ишини кузатиб бориши ва тергов ҳужжатлари билан танишиш имконига эга бўлишади. Бу ҳақда Бош прокуратура тергов органлари тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси бошлиғи Алишер Имомназаров 24 декабрь куни йил якуни ҳисоботида маълум қилди.

Алишер Имомназаровнинг айтишича, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда “Электрон жиноят иши” лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мазкур тизим доирасида адвокатлар тергов жараёнини онлайн кузатиб бориш билан бирга жиноий ишга тегишли барча ҳужжатлар билан тўғридан-тўғри танишиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, ушбу тизим экспертиза хулосалари билан дарҳол танишиб чиқиш имконини беради.

2018 йил 14 майда Ўзбекистон президентининг “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди. Ушбу қарорга кўра, “электрон жиноят иши” тизимини ишлаб чиқариш белгиланган эди.

2018 йил 1 декабридан ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳрининг Миробод ва Яккасарой туманларида амалга оширилмоқда.

2019 йилнинг 1 февралидан бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади.

2019 йил 1 октябрга қадар дастлабки лойиҳанинг синовлари натижаларидан келиб чиқиб, жиноят ишлари бўйича электрон иш юритуви жорий қилиниши муносабати билан жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилади.

2019 йил 1 декабрга қадар Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳалари тайёрланиши белгилаб қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди адвокатлар онлайн тарзда тергов жараёнини кузатиб бориши мумкин