18:25 / 25.12.2018
5 288

Тошкентда баландлиги 136 метр бўлган 27 қаватли турар жой биноси қурилади

Тошкентда баландлиги 136 метр бўлган 27 қаватли турар жой биноси қурилади
Фото: «Точка Дизайна»
Тошкент марказида «Сталин осмонўпарлари» услубидаги 27 қаватли турар жой биноси қурилади. Бу ҳақда «РБК» ахборот агентлигига «Murad Buildings» компанияси буюртмасига биноан бино лойиҳасини яратган Москванинг «Точка Дизайна» архитектура бюроси хабар берди, деб ёзади Дарё.

«Минора меъморий кўриниши Сталин осмонўпар биноларидан илҳомланган», — дейди лойиҳа муаллифи Владислав Зайцев.

Бинонинг олд томони шарқона нақшлар ва табиий тошлар элементлари билан безатилади. Ички безакларда табиий тош ва массивдан фойдаланиш режалаштирилмоқда. «М-Tower» деб номланган 136 метрлик минора 2020 йилгача Яккасарой туманида қурилади. Бинонинг майдони 22 минг квадрат метрдан зиёдни ташкил этади.

Биринчи қават хусусий ва жамоат жойларига ажратилади, иккинчи ва учинчи қаватлар тўлиқ савдо майдонига бағишланади: офислар, дўконлар, фитнесс маркази ва спа-салон.

Тўртинчи қаватдан 27-қаватгача турар жойлар жойлашади. Мажмуа таркибида шунингдек, гараж биноси, унинг томида ресторан, қиш боғи мавжуд бўлади.

«Сталин осмонўпарлари» 1947—1957 йиллар мобайнида Москвада қурилган еттита баланд бинолардир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда баландлиги 136 метр бўлган 27 қаватли турар жой биноси қурилади