date
views 4 313

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш 2020 йил 31 декабргача давом этади

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш 2020 йил 31 декабргача давом этади
Эслатиб ўтамиз, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2020 йил 31 декабрга қадар давом этади.

Бугунги кунда мазкур хизмат республикамиз бўйлаб 10 дан ошиқ Давлат хизматлари ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимларида кўрсатилади.

Давлат хизматлари агентлиги ходимлари ҳамиша соҳани такомиллаштириш устида ишларни олиб боришади. Бунинг натижасида, Сизларга қулайлик яратиш ҳамда навбатларни олдини олиш мақсадида, бугунги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш йўлга қўйилди.

Марказларда хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 % миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш 2020 йил 31 декабргача давом этади