date
views 4 635

Тошкентнинг 3 та туманига ҳокимлар тайинланди

Тошкентнинг 3 та туманига ҳокимлар тайинланди
Тошкент шаҳрининг Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларига ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

26 декабрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияларида ушбу масалалар кўриб чиқилган.

Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатбек Эргашев ва Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Пўлатов ҳоким этиб тайинланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентнинг 3 та туманига ҳокимлар тайинланди