18:26 / 26.12.2018
4 929

Президент совғаси мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди (фото)

Президент совғаси мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди (фото)
Янги — 2019 йил арафасида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат қарийб 11 минг дона совға мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди, деб хабар берди "Халқ сўзи" нашри.

— Мазкур айёмни ҳаммадан ҳам кўпроқ жажжи болажонлар интиқлик билан кутади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев.

— Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, кўтаринки руҳда ташкил этиладиган “Президент арчаси” байрам тадбирларида туҳфа этиладиган “Президент совғаси” орзиққан юракларни жамиятдан мустаҳкам ўрин топишга ундайди, ҳамиша меҳр-эътибор оғушида эканликларидан мамнун қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент совғаси мамлакатимизнинг турли ҳудудларига жўнатилди (фото)