16:36 / 27.12.2018
4 027

Тошкент шаҳрининг яна 2 та туманига ҳоким тайинланди

Тошкент шаҳрининг яна 2 та туманига ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Яшнобод ва Сергели туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда қайд қилинишича, сессия давомида ташкилий масала кўрилган.

Шу кунга қадар Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Тиллашайхов Ҳожиакбар Камолиддинович, Сергели тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ҳусанов Нозим Бахтиёровичлар ҳоким этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Олмазор, Мирзо Улуғбек, Миробод ва Шайхонтоҳур туманига ҳокимлар тасдиқлангани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрининг яна 2 та туманига ҳоким тайинланди