12:48 / 28.12.2018
3 568

Президент : «Вилоятлар бой бўлса, давлат бой бўлади»

Президент : «Вилоятлар бой бўлса, давлат бой бўлади»
Президент парламентга мурожаатномасида давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш бўйича самарали механизм яратиш кераклиги ҳақида гапирди. Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларида мустақил қарор қабул қилиш имкониятлари ва ташаббускорлик чегараланганини танқид қилди.

«Ҳокимлар қарорни Тошкентдан кутади. Лекин у замонлар ўтиб бўлди. Энди барча ташаббуслар тепадан пастга эмас, пастдан тепага келиши керак. Президент аппарати эса фақат ўзининг ишини қилсин. Ҳокимларни тайинлаган кенгаш ўз аравасини ўзи тортиши керак.

Ҳозир туман ҳокимини тайинлаш ҳам президент аппаратига келади. Бу ерда қани мустақиллик? Вилоят ва шаҳар ҳокимлари, туман ҳокимларига мустақиллик беринглар! Ҳар бир вилоятнинг бюджети ўзига буюрсин. Фуқаро бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади. Шу каби, вилоятлар бой бўлса, давлат бой бўлади», деди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент : «Вилоятлар бой бўлса, давлат бой бўлади»