23:51 / 29.12.2018
5 921

Шерзод Шерматов Президент Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди

Шерзод Шерматов Президент Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Президентнинг Парламентга қилган мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди, деб хабар бермоқда «Маърифат» газетаси.

«Президентимиз эътиборимизни илм-фан соҳасига алоҳида ғамхўрлик кўрсатилган давлатларда ривожланишнинг юқори суръатлари кузатилаётганига қаратди. Биз, соҳа ходимлари инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, ёшларимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз зарур», — дейди Шерзод Шерматов.

Мурожаатномада қиёсий таҳлил келтирилиши билан бирга, мамлакатимизда умумий ўрта таълим тизимини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш бўйича вазифалар ҳам кўрсатилди.

«Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, 2019 йилда мамлакатимизда таълим сифатини баҳолашга доир халқаро изланишларни, ёшларнинг ижодкорлик қобилиятини қўллаб-қувватлаш, хусусий мактаблар ташкил этиш, давлат-хусусий шериклик имкониятларидан фойдаланишга кенг ўрин берилади», — деди у.

«Ўз навбатида, ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, таълим дастурлари ва ўқитиш услубларини халқаро стандартларга яқинлаштириш ҳам кун тартибидаги асосий вазифамиз бўлиб қолади. Бир сўз билан айтганда, фаолиятимизни «Таълимга киритилган инвестиция – келажакка киритилган сармоядир!» тамойили асосида ташкил этамиз», дея таъкидлади вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Шерматов Президент Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди