22:10 / 30.12.2018
6 037

Тошкентда «Президент арчаси» тантаналари бошланди (видео)

Тошкентда «Президент арчаси» тантаналари бошланди (видео)
Фото: ЎзА
Тошкентдаги «Туркистон» саройида 29 декабрь куни «Президент арчаси» тантаналари бошланди, деб хабар беради ЎзА. Байрамона безатилган «Туркистон» саройидаги арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз болажонларни рақсга чорлайди. Турли эртак қаҳрамонлари кичкинтойларнинг зукколигини синайди.

Бир-биридан қизиқарли, мўъжизаларга бой саҳна кўринишлари байрам иштирокчиларига манзур бўлмоқда. Байрам шодиёналари «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси томонидан тайёрланган «Орзу қил!» номли театрлаштирилган мусиқий дастури билан давом этди.

Мазкур дастур ўғил-қизларнинг дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Болаларга Президентнинг Янги йил совғалари топширилди. Эслатиб ўтамиз, бундай тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Президент арчаси» тантаналари бошланди (видео)