21:52 / 01.01.2019
5 357

Ис гази пайдо бўлишига нима сабаб бўлади?

Ис гази пайдо бўлишига нима сабаб бўлади?
ОАВда ис газидан заҳарланиш ҳолатлари бўйича ўнлаб хабарлар берилди, ўтган кузда ва қишда ўнлаб кишилар вафот этди. У нима ва ҳавода қандай пайдо бўлади?

Ҳар қандай ёқилғининг чала ёниши оқибатида ис гази сизиб чиқади, яъни ёқилғи тўлиқ ёниши учун атмосферада етарли кислород (ҳаво) бўлмаган ҳолатда ис гази пайдо бўлади. У кўзга кўринмайди, ҳидсиз, таъмсиз. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берган.

«Ис гази ўта ўткир, таъсирчан бўлади. Унинг захарланиш ва ўлимга олиб келиш ўртасида концентрация оралиғи жуда қисқа. Масалан, хона ҳавоси таркибида 0,1 фоиз ис гази йиғилса, хонадаги барча киши тахминан ярим соатда вафот этиш эҳтимоли юқори бўлади», - дейди вазирлик масъул ходими.

Маълум қилинишича, ёқилғи тўлиқ ёниши учун етарли шароит бўлмаса, айниқса ҳаво етишмаганда, ис гази йиғилади. Шунингдек, шамоллатиш йўлакларининг тўсиб қўйилиши, дудбуронга ахлат йиғилиб қолиши, тозаланмаслиги, ҳаво тортиш кучи йўқотилиши ҳаво таркибида ис гази кўпайишига сабаб бўлади.

«Ҳар қандай ёқилғи ёниши жараёнида маълум миқдорда ис гази пайдо бўлади. Демак, ёниш оқибатида пайдо бўлган ислар дудбурон орқали ташқарига чиқиб кетиши зарур. Албатта, ёқилғи ёнаётган жойга ташқаридан ҳаво кириб келиши учун туйнук бўлиги керак», - дейди вакил.

Маълумот учун, ушбу модда инсон организмига нафас йўллари орқали таъсир қилади. У гемоглабин билан кислородга нисбатан 300 марта кучли бирикма – карбоксигемоглабинни ҳосил қилади. Оқибатда гемоглабиннинг тўқималарга кислород ташиш қобилияти сусаяди ва бу гипоксия (кислород етишмаслиги), оғир ҳолатларда эса аноксияга олиб келади. Шу тариқа инсон ҳаётига нуқта қўйилиши мумкин.

Ўрганиш давомида қизиқ ҳолат юзага чиқди. 2018 йилнинг августида «Ўзтрансгаз» АЖ иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2018 йилнинг 4 ойида (январь-апрель ойларида) ис газидан заҳарланиш оқибатида 54 киши жабрлангани, 58 киши вафот этгани айтилганди (2017 йил давомида Ўзбекистон бўйлаб 81та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган ва 83 киши ҳалок бўлиб, 110 киши жабрланган).

Аммо 2018 йилнинг октябрига келиб, йил кўрсаткичлари камайиб қолди. Жорий йилнинг 10 ойида ис гази билан боғлиқ 32 ҳолатда 53 киши жароҳатлангани, 35 киши вафот этгани маълум қилинди.​

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ис гази пайдо бўлишига нима сабаб бўлади?