16:38 / 05.01.2019
4 279

Маҳкумлар билан учрашув ва телефон сўзлашувлари сони кўпайтирилиши мумкин

Маҳкумлар билан учрашув ва телефон сўзлашувлари сони кўпайтирилиши мумкин
Илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олиб, жазони ижро этиш тизимида шахсни ахлоқан тузатиш ва жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш масаласига эътибор кучайтирилади.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Шу бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида:

- янги ташкил этилган пробация хизмати фаолиятининг механизмлари, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш;
- маҳкумларни рағбатлантиришнинг аниқ ва адолатли мезонларини ишлаб чиқиш;
- вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашишга бўлган ҳуқуқига нисбатан чекловларни бекор қилиш;
- маҳкум аёлларнинг ўз фарзандлари билан учрашишнинг алоҳида тартибини белгилаш;
- маҳкумларнинг учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари сонини кўпайтириш, учрашувларни алмаштириш тизими назарда тутилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳкумлар билан учрашув ва телефон сўзлашувлари сони кўпайтирилиши мумкин