17:45 / 05.01.2019
5 845

Ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратилади

Ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратилади
Ўзбекистонда ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратилади ва шу квота доирасида тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул квоталари доирасида алоҳида квоталар ажратиш ва тест синовларини ўтказиш;
- ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси фақат ҳарбий олийгоҳлар учун имтиёзга эга бўлиши назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 1 май, ижро учун масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Миллий гвардия.

Шунингдек, умумий таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади ва илмий-ўқув жараёни сифати тубдан яхшиланади.

Бу борада 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари тайёрланади. Бунда Инвестиция дастурларига киритилган таълим муассасалари объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш чоралари назарда тутилади.

Бажариш муддати - йил давомида, ижро учун масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратилади