14:53 / 06.01.2019
4 681

Ўзбекистонда 17 марта турмуш қуриш таклифи ҳаво шарларида амалга оширилди

Ўзбекистонда 17 марта турмуш қуриш таклифи ҳаво шарларида амалга оширилди
Фото: «Podrobno.uz»
Ўзбекистонда 2018 йилда 17 та турмуш қуриш таклифи ҳаво шарларида амалга оширилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Аэронавтика Федерацияси берган маълумотларга кўра, ўтган йил давомида 325 та кўтарилиш амалга оширилди, парвозларда 2130 киши иштирок этди, шундан 500 нафари болалар, улар орасида меҳрибонлик уйи ва кам таминланган оилаларнинг фарзандлари ҳам бор.

Ҳаво шарлари тўртта тўй маросимида иштирок этди, 17 марта Ўзбекистоннинг тарихий обидалари устидан эркин парвоз амалга оширди. Ўтган йили 250 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ҳаётида илк бор ҳаво шарини кўрди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аэронавтика Федерацияси 2017 йилнинг бошида ташкил этилган. Ўзбек аэронавтлари учун ҳаво шарлари Россиянинг «Русбал» илмий-ишлаб чиқариш корхонасида тайёрланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 17 марта турмуш қуриш таклифи ҳаво шарларида амалга оширилди