Ижтимоий тармоқларда, хусусан Фейсбук саҳифаларида янги молиявий пирамида — кўршапалак уяси оммалашмоқда.
Телеграммдаги "Давлетов.уз" канали хабарига кўра, кейинги ойларда авом орасида, бозорларда, чойхоналарда ҳеч ким танимаган, илгари ҳеч ким кўрмаган одамларнинг кўршапалак уяси сотиб олаётганликлари, бу орқали катта пул ишлаш мумкинлиги борасида ажабтовур гаплар пайдо бўлмоқда.
"Олдиндан огоҳлантирамиз: бу молиявий пирамида. Бу каби олди-сотди объекти қобиғида ўралган чалғитувчи пирамидалар илгари гирялар ва тикув машиналари мисолида намоён бўлган.
Эслатиб ўтамиз, кўршапалак уяси ҳам, гиря ҳам, эски тикув машиналари ҳам қиймат манбаи эмас, уларни сотиб олиш орқали иқтисодий, нумизматик ёки тарихий қўшимча қиймат яратилмайди.
Совун пуфаги сингари шишириладиган бу каби схемалардан фақат пирамида фундаментида турганларгина манфаатдор бўладилар, пирамида ҳаётининг қолган барча босқичларида қўшилганлар фақат қурбон бўлиш функциясини бажарадилар", - деб огоҳлантирилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди