date
views 3 233

Ўзбекистон аэропортлари ва вокзалларида ибодат хоналари очилади

Ўзбекистон аэропортлари ва вокзалларида ибодат хоналари очилади
Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар ва темирйўл вокзалларида ибодат амалларини бажаришга мослаштирилган хоналар пайдо бўлади. Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ўз аксини топган.

Давлат раҳбари ибодат амалларини бажариш ва таҳоратхоналар учун жойларни 2019 йилнинг 1 июнига қадар жиҳозлаш топшириғини берган.
Мусулмонлар учун сутка бўйи ишлайдиган намозхона 2017 йилнинг ноябридан буён Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда 16 та турли диний конфессияларга дахлдор 2200 дан ортиқ диний ташкилотлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Аҳолининг 95 фоизга яқини ислом динига эътиқод қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон аэропортлари ва вокзалларида ибодат хоналари очилади