Вазирликлар ва идоралар бир ой ичида чет элда яшайдиган ўзбекистонлик етакчи мутахассислар рўйхатини тузиши керак. Уларнинг салоҳиятидан Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланиш режалаштирилган. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарорида айтиб ўтилган, дея хабар қилмоқда Sof.uz.
“Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Жамғармага:
- мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширишга етакчи хорижий экспертлар, шу жумладан, чет элда яшайдиган ватандошларни жалб этиш ҳамда уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш масалаларини ишлаб чиқиш учун иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари бўйича талаб этиладиган мутахассисликлар рўйхатини;
- илгари тегишли вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари ва таркибий бўлинмаларида ишлаган, ҳозирда чет элга чиқиб кетган юқори малакали мутахассислар рўйхатини киритсин”, - дейилган қарор матнида.
Ундан ташқари Ўзбекистон президентининг янги қарорида ОАВлар томонидан Республикада амалга оширилаётган барча ислоҳотларни кенг ёритиб бориш тавсия этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?