20:47 / 07.01.2019
8 098

«Газ заправка»ларда газ нархи тушади

«Газ заправка»ларда газ нархи тушади
Автомобилларга метан газ қуйиш шохобчалари — газ тўлдириш компрессор станцияларига лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун белгиланган коэффициент миқдори пасайтирилади. Бу ҳақда Kun.uz нашри ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

2019 йилнинг 1 кунидан бошлаб, республиканинг айрим ҳудудларида «газ заправка»лари кўрсатаётган хизмат нархи яна қимматлаб кетгани кузатилганди. АГТКСларда бир кубометр метан газ нархи ўртача 300–400 сўмга ошди ва кузатилган энг қиммат баҳо 2200 сўм бўлди. Охирги марта ушбу ҳолат 2018 йил ноябрь ойида, республиканинг барча ҳудудларида жойлашган шохобчаларда кузатилганди.

Хизмат нархининг кескин ошиб кетишига лимитдан ортиқ олинган газ сарфи учун 2 коэффициентда тўлов амалга оширилиши важ қилиб кўрсатилганди. Ўша пайт, АГТКСда газ танқис бўлишини олдини олиш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» ноябрь ойи учун қўшимча 40 миллион куб.м газни реализация қилишга киришганди.

Айни пайтда лимитдан ташқари реализация қилинадиган газ учун коэффициент миқдори 1,4 этиб белгиланиши назарда тутилмоқда.

«Лимитни тўлиқ бекор қилиб, газнинг АГТКСда реализацияси учун ягона нарх белгиланиши кўриб чиқилмоқда. Шунда ҳалол рақобат пайдо бўлади, талабга кўра газ етказиб бериш таъминланади», — дейди Kun.uz билан суҳбатда манба.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Газ заправка»ларда газ нархи тушади