Фото: Sputnik
2019—2021 йиллар давомида ҳар йили 1 февралга қадар Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги пул маблағлари ўтказиб борилади. Бу Президентнинг туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради «Daryo».
Намунавий, шу жумладан тармоқли лойиҳалар асосида замонавий санитар-гигиеник шохобчаларни қуриш учун 80-100 квадрат метр ўлчамда ер участкаларини электрон аукционга қўймасдан олиш учун тадбиркорларга устуворлик ҳуқуқи тақдим этилади.
2022 йилнинг 1 январига қадар олиб кириладиган туристлар ташриф буюрадиган жойларга ўрнатиладиган антивандал санитария-гигиена шохобчалари, шунингдек, моддий маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар, галереялар ва белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхатдаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, турникетлар, дастурий таъминот, тўловни амалга ошириш - маълумот олиш терминаллари, видеокузатув ускуналари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Қарор билан:
- Меҳмонхона ичида жойлашган ёки унга тегишли бўлган алкоголь маҳсулотлари (бар, мини-бар, кафе, ресторан) сотуви билан шуғулланадиган умумий овқатланиш объектлари ва савдо нуқталари учун алоҳида рухсат гувоҳномаси;
- аэропортдан, темир йўл/автойўл вокзалларидан меҳмонхонага ва ундан қайтишга, шунингдек, туризм объектларига ўзининг ижарачилари транспорт хизматларини кўрсатиши учун лицензия;
- шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташувчи тадбиркорлардан маҳаллий ва хорижий фуқароларга мамлакат бўйлаб номунтазам, шаҳарлараро йўловчи ташиш учун тегишли лицензияга эга автобус ёки кичик автобус хизматларини кўрсатиш учун қўшимча лицензия олиш талаблари бекор қилинди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди