20:47 / 08.01.2019
5 097

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Бугун, 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Йиғилиш кун тартибидан 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида ҳудудларда экспорт прогнозининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда 2019 йилнинг экспорт прогнози ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши керак бўлган биринчи навбатдаги вазифалар ўрин олган.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сонини икки баробарга ошириш ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242 фармони ижроси муҳокама қилинади.

Йиғилишда шаҳар, туман ҳокимлари ва уларнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ҳамда қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, прокурорлар, ИИБ бошлиқлари, ДСИ бошлиқлари, тижорат банклари раҳбарлари, саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг биринчи раҳбарлари иштирок этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда