08:08 / 09.01.2019
6 857

Нима учун Марказий Осиё аёллари энг яхши турмуш ўртоқ бўла олишади? (фото)

Нима учун Марказий Осиё аёллари энг яхши турмуш ўртоқ бўла олишади? (фото)
«Kaktakto» нашри Марказий Осиё аёллари дунёда энг яхши турмуш ўртоқ эканлигини асослаб берди деб ёзади Дарё.

Фото: Азамат Зҳанисов
Вафодор
Марказий Осиё аёллари ўз эрларига вафодор. Улар оилани асосий қадрият деб билади ва унинг мустаҳкам ҳамда аҳил бўлишига қўлдан келганча ҳаракат қилади. Албатта барча нарсада бўлганидек, истисно ҳолатлар ҳам бор.

Фото: ZTB.kz
Ажойиб уй бекаси
Эрини ишдан кутиб олиш, унга мазали овқат тайёрлаб бериш, уйни тоза тутиш – буларнинг ҳаммаси Марказий Осиё аёлларига хос бўлган фазилат. Албатта, бунда ҳам истисно ҳолатлар бор. Агар бирор байрам, зиёфат қилмоқчи бўлсангиз, бу борада Марказий Осиё аёлларига тенг келадигани йўқ. Бундай аёл билан сиз доим қорнингиз тўқ, сарамжон-саришта бўласиз.

Фото: TopTJ.com
«Эговламайди»
Марказий Осиё аёллари ўзининг камтарлиги билан машҳур. Улар арзимас сабаблар билан эрларига хархаша қилавермайди. Албатта ҳамма нарсада бўлганидек, бунда ҳам истисно ҳолатлар мавжуд, айниқса бу борада. Лекин сизнинг фикрингизни ҳисобга оладиган, ортиқча муаммо туғдирмайдиган хотин учраши эҳтимоли катта бўлади.

Фото: Flickr
Меҳрибон она
Агар сиз кўп фарзадли бўлишни хоҳласангиз, Марказий Осиёлик қизга уйланинг. Сизнинг болаларингиз доим меҳрибон она қўлида бўлади. Болалар доим назоратда бўлади, лекин уларнинг шахсий ҳаётига ҳам эркинлик берилади. Бироқ оилангизда ҳақиқий йигит вояга етишини хоҳласангиз, сиз ҳам бола тарбиясида бевосита иштирок этишингиз шарт.

Фото: Rasfokus
Гўзал
Марказий Осиё аёллари чиройли, латофатли ва қадди-қомати келишган бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нима учун Марказий Осиё аёллари энг яхши турмуш ўртоқ бўла олишади? (фото)