21:21 / 10.01.2019
8 479

“Zo’r TV” қорақалпоғистонлик журналистдан кечирим сўради

“Zo’r TV” қорақалпоғистонлик журналистдан кечирим сўради
Қорақалпоғистонлик журналист Даўлетмурат Тажимуратов “Zo’rTV” канали бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ариза билан мурожаат этди. Яъни каналнинг шоу кўрсатувларидан бирида бошловчи кичкина 4-5 яшар қиз ва болага “Агар қиз йигитни яхши кўрса қандай қилиб билдиради”, деб савол беради.

Кичкина бола саволга жавоб беролмайди, жажжи қиз эса “қизларга хос ноз билан”, дейди уялиб. Бошловчи “Учрашувга қиз таклиф қиладими ёки..? Ресторанга борса, пулни ким тўлайди”, қабилидаги саволлар билан ҳам юзланади. Бундай саволларни кутмаган кичкинтойлар нима дейишини билмай қолади.

Журналист Даўлетмурат Тажимуратов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияга “ушбу тижорий канални судга бериш тугул, фаолиятини тугатиш керак”, деб ёзади. Мазкур ариза тегишли тартибда ўрганилиб, “Zo’r TV” канали журналистдан кечирим сўрайди ва ушбу дастур эфирга узатилмаслигини маълум қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Zo’r TV” қорақалпоғистонлик журналистдан кечирим сўради