08:21 / 12.01.2019
3 701

Умиджон Салимов вазир ўринбосарига айланди

Умиджон Салимов вазир ўринбосарига айланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Умиджон Зокиржонов Салимов Иқтисодиёт вазирлиги ўрнида қайта ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Умиджон Салимов 2011-2013 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари бўлган, 2013-2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, 2017 йил апрелида «Ўзавтосаноат» АЖга қайтган ва бошқарув раисининг техника сиёсати ва маҳаллийлаштириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаган, ўша йилнинг августида «Ўзавтосаноат» АЖ раисига айланган, аммо 2018 йилнинг июнида лавозимдан олиниб, шу кунгача «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттираётганди.

Ўзбекистон президентнинг «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Умиджон Салимов вазир ўринбосарига айланди