
2019 йил 8 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Карвонсарой 7-тор кўчасида яшовчи Ш.Ю. уйи олдида қаровсиз қолдирилган қариндоши О.Б. (аёл)га тегишли “Ласетти” русумли автомашина ойнасини синдириб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Учтепа тумани 26-даҳадан топилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ю. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар