Дунё бўйлаб бензиннинг ўртача нархи 7 январь кунги ҳолатга кўра 1,08 долларга тенг, дея хабар беради Global Petrol Prices таҳлилий нашри.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, бой мамлакатлар одатда қашшоқ давлатларга қараганда юқори нархларга эга. Фақатгина АҚШ истисно саналади, у ерда бензин паст нархларда сотилади.
«Турли мамлакатлардаги нархларнинг фарқи турли хил солиқ ва бензинга субсидиялар билан боғлиқ», - дея таъкидлайди экспертлар.
Шу билан бирга, Ўзбекистон рейтингда 18-ўринни эгаллади. Республикада бир литр бензин ўртача 0,54 долларга сотилади.
Қўшни давлатлар: Туркманистонда бир литр бензин 0,43 долларга, Қозоғистонда 0,48 долларга, Қирғизистонда 0,67 долларга сотилади. Тожикистон рейтингга киритилмаган.
Венесуэлада бир литр бензинни 0,01 долларга сотиб олиш мумкин, Суданда - 0,13 доллар, Эронда - 0,29 доллар.
Бензинга энг юқори нархлар Гонгконг (2,04 доллар), Монако (1,98) ва Норвегияда (1,85) қайд этилди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради