10:16 / 15.01.2019
3 980

Тафаккур: ким афзалроқ?

Тафаккур: ким афзалроқ?
– Ҳашаротларни ўлдирса бўладими?
– Биронта сабаб бўлмай туриб, ҳеч ким ва ҳеч нарсани ўлдириш жоиз эмас. Улар ҳақида сўралади.

– И-е, кичкинагина ҳашаротчалар шунчалик қадрлими, жуда унчаликмасдир?
– Динимизда бесабаб бирон жонни ўлдириш ман қилинган. У одамми ёки ҳайвонми ё бўлмаса ҳашаротми, фарқи йўқ.

– Эҳ-ҳе-е, ундай бўлса жуда қийин бўлиб кетмайдими? Нима пашша, ари каби зараркунандаларни ҳам аввал сўраб, кейин ўлдирарканмизда бўлмасам.
– Биринчидан, ҳамма ҳашарот ҳам зараркунанда эмас. Қолаверса сизнинг исмингиз Қуръонда зикр қилинмаган, сенга хитоб бўлмаган, қиладиган ишларинг ҳослаб кўрсатилмаган, тўғрими?

– Ҳа-а энди-и...
– Лекин сиз менсимаётган кичкинагина ҳашаротни оламлар Роббиси бўлмиш Ҳақ таоло ўз каломида зикр қилган. То қиёматгача мусулмонларга қайта-қайта ўқийдиган оятлар қилиб қўйган. Нима иш қилиши, қаерларда юриши, қандай бўлишини ваҳий қилиб қўйган.

Хўш, ким афзал экан?! Сиз билан мендан кўра ўша ҳашаротча афзалроқ эмасмикан?!

Инсоннинг мукаррамлиги оят билан собит бўлган. Лекин ҳамма инсон ҳам мукаррам бўлавермайди-да. Аллоҳ таоло буюрганлари ва қайтариқларига амал қилган инсон мукаррамдир!

“Роббинг асаларига: "Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин”, деб ваҳий қилди". ("Наҳл" сураси, 68-69-оятлар).
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тафаккур: ким афзалроқ?