18:38 / 15.01.2019
4 629

Сув неъмати қаршисида софдил инсонлар ҳис қилган нарса

Сув неъмати қаршисида софдил инсонлар ҳис қилган нарса
Сувга ташна одам. У Аллоҳни танимайди. У бу ҳақида мушоҳада қилишдан икки кўзи ва қалбини боғлаб ташлаган. Ташна одамнинг чанқоғи кучайди ва олдида ярқираб турган сувни кўриб қолди. Косада сув олиб ичишни бошлади.

Эътибор беринг у қандай ичади. У бу сувни ақли ва идроки билан эмас, шаҳвати ва истаги билан қабул қилади.
У ҳақида ўйлаб кўринг! У сув ичаётганда сувни “шопиллаб” ютади-да, кейин енги билан оғзини шартта артади. “Бисмиллаҳ”ни ҳам “Алҳамдулиллаҳ”ни ҳам айтмай, фақатгина ўзининг ҳавойи истаклари билан иш кўради. Аллоҳни зикр қилмайди.

Лекин сен сув ичаётганингда ақлинг билан ушбу ажойиб сувни мушоҳада қилиб ич. Ушбу суюқ, ранги ҳам ҳиди ҳам йўқ модда ҳақида фикр юритиб ич. Агар уни ҳиди бўлганида инсон уни йўқ қилган бўлар эди. Ундаги сифат ажойиб ва ғаройибдир. Чанқаган вақтингда сенинг бу ташналигингни сувдан бошқа нарса қондира олмайди. Кейин томирларингда тер қандай ҳаракатланишини ўйлаб кўр.

Мана шулар ҳақида мушоҳада қиладиган бўлсанг, ушбу сувга қараб туриб ўзингни Аллоҳнинг олдида топасан.
Мен сизларга бир марта айтиб берган эдим.

Бир куни Ҳорун Ар-Рашиднинг мажлисида Товус ал-Кайсоний роҳимаҳуллоҳ ҳам бирга бўлган эди. У солиҳ ва катта уламолардан бири саналади. Ҳорун Ар-Рашид чанқаб, бир коса сув келтиришларини талаб қилди. Сув келтирилди. Ичишни бошламоқчи бўлганида Товус алайҳирроҳма унга: "Шошманг эй мўминларнинг амири, яъни ичмай туринг!", – деди.
У, “хўп”, – деди.

Товус: Айтингчи, агар сиз чанқоғингиз устига мана шу бир коса сувдан тўсилсангиз нима эвазига уни сотиб олган бўлардингиз? – деди.
Ҳорун: "Қўлимдаги бор нарсам эвазига" – деди.

Товус: "Ош бўлсин, ичаверинг" – деди.
Кейин у ичди. Товус: "Эй мўминларнинг амири, агар сиз мана шу сувни танангиздан чиқиб кетишидан тўсилиб қолсангиз, нима эвазига уни чиқарар эдингиз?" – деди.

У: "Қўлимдаги бор нарсам эвазига" – деди.
Товус: "Эй мўминлар амири, бир ҳўплам сув ичишга ҳам етмайдиган мулкда Аллоҳдан қўрқинг" – деди.

Инсон бу ҳақида ўйласа бир томчи сувнинг ўзида Аллоҳ борлигини кўради. Булутнинг ўзида Аллоҳнинг борлигини кўради. Шамоллар тебратаётган ўсимликларнинг ўзида Аллоҳ азза ва жалланинг борлигини кўради. Турли таомлар ва ҳар-хил мевалар, кеча ва кундузнинг алмашинувида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони кўради.

Қандай қилиб олам инсонни Аллоҳни кўришдан узоқлаштирадиган тўсиқ бўла олади?!
Бу олам Аллоҳнинг белгиларидан бошқа нарса эмас.
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийнинг
"Ҳикамул Атоийя" дарслигининг 240-бўлимидаги суҳбатидан
Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сув неъмати қаршисида софдил инсонлар ҳис қилган нарса