
Маълумингизким, яқинда Бухоро вилояти Олот туман ҳокими Шерали Саломов «Шуҳрат» фермер хўжалиги етакчиси Ориф Дўрматовни мажлисда, барчанинг кўз ўнгида шафқатсизларча калтаклагани, уни бошқа бир ҳисоб рақамга 25 миллион сўм пул ўтказишга мажбурлагани, жароҳатлари ўта жиддийлигидан фермер касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик. Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев икки тарафни яраштиришга бел боғлабди. 15 январ куни вилоят ҳокими Шерали Саломов ҳамда Ориф Дўрматовларни яраштирди, туман ҳокими унинг талабига кўра фермердан қилмишлари учун узр сўради.
Ўктам Барноев Шерали Саломовни жиддий огоҳлантирди. Агар бу хатони такрорласа, жазо шафқатсиз бўлишини алоҳида таъкидлади.
— Мен фермер Ориф Дўрматов билан шахсан учрашиб гаплашдим, — деди вилоят ҳокими. — У жуда меҳнатсевар, мард, ҳалол, жасур ва камтар инсон экан. У менинг таклифимни ҳам тушунган ҳолда қабул қилди. Бундан кейин «Шуҳрат» фермер хўжалиги етакчиси Ориф Дўрматов шахсан менинг кузатувимда, ҳимоямда бўлади. Биз бундай фермерларни калтаклаш эмас, аксинча қўллаб-қувватлашимиз керак. Бухоро вилоятида адолатсиз сиёсат юритилмаслиги керак…
Шерали Саломов барча йиғилганлар, жумладан, вилоят ҳокими қаршисида фермердан узр сўради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар