14:53 / 16.01.2019
3 342

Чекка қишлоқлар аҳолисига ҳам замонавий автотранспорт хизмати кўрсатилади

Чекка қишлоқлар аҳолисига ҳам замонавий автотранспорт хизмати кўрсатилади
Аҳолига арзон, сифатли ва қулай автотраспорт хизмати кўрсатиш, мамлакатимиз вилоят ва туманларини жамоат тарнспорти хизмати билан қамраб олиш, чекка ҳудудларимиз аҳолисига ҳам сифатли автотранспорт хизматини кўрсатиш борсида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ- 3589- сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоятларда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҳузурида фаолият юритувчи ва аҳолига автотранспорт хизматларини кўрсатувчи жами 13 та унитар корхоналар ташкил этилди.

Ушбу корхоналар 2018-2019 йиллар давомида жами 1180 та замонавий “ISUZU” SAZ HC 40 русумли автобуслар сотиб олинади. Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасидаги корхонага 50 та, Наманган 10 та, Тошкент ва Хоразм вилоятлари 20 тадан “Исузу” автобуслари олиб келинди, яна 140 та автобуслар учун “СамАвто” МЧЖга олдиндан бўнак маблағлар ўтказиб берилди. Сотиб олинган автобуслар туман ҳокимликларидан берилган таклифлардан келиб чиқиб, чекка қишлоқларни туман марказлари билан боғловчи янги йўналишларга қўйилмоқда.

Куни кеча "Ўзавтотранс" агентлиги ҳузуридага "Автотранс Хоразм" унитар корхонасига олиб келинган 20 та янги Исузу русумли автобусларни "Хива шаҳар" йўналишига ҳамда шаҳарлараро йўналишлар яъни "Урганч-Бухоро" ва "Урганч-Манғит" йўналишларига жойлаштирилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Хоразм вилоят ҳокими Ф.Эрмано вилоятда кўрсатилаётган автотранспорт хизматлари сифатини ошириш борасида Ўзавтотранс агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чекка қишлоқлар аҳолисига ҳам замонавий автотранспорт хизмати кўрсатилади