09:25 / 17.01.2019
4 516

Оила қонунчилигида ўзгаришлар кутилмоқда: никоҳ ёши, ажримлар, ишончнома...

Оила қонунчилигида ўзгаришлар кутилмоқда: никоҳ ёши, ажримлар, ишончнома...
Жамият ўзгараётгани ва глобаллашув жараёни кетаётгани сабаб Ўзбекистонда қонунларнинг эскириб бораётгани тобора сезилмоқда. Шу жумладан, бугунги кунда оилага тааллуқли қонунчиликнинг ҳам эскиргани кўзга ташланмоқда. 16 январь куни Халқаро Пресс-клубнинг "Ўзбекистонда хотин-қизлар ва оила муаммолари: ижтимоий ёрдам, ишонч ва мақсадли ечимлар" сессияси доирасида шу ҳақида сўз юритилди. Унда иштирок этган Kun.uz нашри шу ҳақида хабар берди.

"Вазирлар Маҳкамаси қошидаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ташкил этилганида замонавий оила қандай бўлиши кераклиги ҳамда унга қўйилган талаблар қандай эканлигига доир саволлар устида ишлаш жараёнида шунга амин бўлдикки, Оила кодексига ҳам, Меҳнат кодексига ҳам ўзгартиришлар киритиш керак. Биринчи навбатда никоҳ ёши нуқтаи назаридан йигит ва қизларга бир хил ёш - муомалага лаёқатли бўлган 18 ёшдан этиб белгилаш масаласи бўйича таклиф билан чиқяпмиз. Бундан ташқари, олиб борилаётган қатор ишларга қарамай, ажримлар масаласи жуда катта муаммога айланган. Ҳозирча ажримлар кескин камайишига эриша олмаяпмиз. Бироқ уларни таҳлил қиладиган бўлсак, кўпинча учинчи томон аралашуви билан ажримлар юз бераётганига гувоҳ бўляпмиз. Шунинг учун биз учинчи томон аралашганда оила бузиладиган бўлса, қандайдир чора кўриш масаласини ҳам қонунларга ўзгартириш сифатида киритмоқчимиз", - дейди Бош вазир ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, кўп фуқаролар чет элларга ишлашга кетиши натижасида уларни ишончнома орқали ажратиш ҳолатлари ҳам кўп кузатилмоқда, 2019 йилда буни бекор қилиш масаласини киритиш режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оила қонунчилигида ўзгаришлар кутилмоқда: никоҳ ёши, ажримлар, ишончнома...