
Кеча, 17 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг балконлари қулаб тушди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
"Бугун соат тахминан 18:40 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани 23-кварталда жойлашган 20-уйнинг 5-қаватдан 2-қаватгача устма-уст жойлашган тўртта хонадоннинг балконлари қулаб тушди”, дейилади ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Фото: ИИББ матбуот хизмати
Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.

Фото: ИИББ матбуот хизмати
Балконлар вайрон бўлишига ғиштдан қурилган девор иситилиши туфайли осма балкон конструкциясининг бузилиши сабаб бўлганлиги айтилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар