15:17 / 18.01.2019
6 675

2019 йил 1 февралдан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари ошади

2019 йил 1 февралдан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари ошади
«Махсустранс» Давлат ишлаб чиқариш бошқармасининг хабар беришича, қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш тарифи 2019 йил 1 февралдан ошади.

Тарифлар қуйидаги суммани ташкил қилади:
1. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш –жисмоний шахслардан:
  • бир киши учун бир ойга - 4500 сўм

2. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш:
  • бюджет ташкилотларидан 1 м3 учун – 53989,56 сўм;
  • хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м3 учун – 53986,56 сўм;

3. Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш:
  • бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига – 20174,12 сўм;
  • хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тоннасига – 20174,12 сўм;

4. НД-310 русумли автомобилларда чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан:
(Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод ЧКЮШ) «Оҳангарон» чиқиндихонасигача олиб бориш 1 тоннаси учун – 15015,8 сўм.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йил 1 февралдан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари ошади