10:00 / 20.01.2019
4 797

Халқ қабулхоналарига янги вазифалар юкланди

Халқ қабулхоналарига янги вазифалар юкланди
Аввал хабар берганимиздек, 19 январь куни Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоселекторда Халқ қабулхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди, дея хабар беради Kun.uz нашри.

Бундан буён, Халқ қабулхоналари секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматлари кўрсатиш, уйма-уй юриш, муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолиятини туман, шаҳар, вилоят даражасида доимий равишда мувофиқлаштириб боради.

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Дастурлари доирасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишилган ҳолда шакллантирилиши белгиланди. Халқ қабулхоналари мунтазам равишда ҳар бир туман ва шаҳарлар кесимида ўрганиш жараёнлари ва аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, кейинги йил учун “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Дастурлари олиб бориладиган аҳоли пунктлари таклифларини шакллантириб, маҳаллий ҳокимият идоралари, сектор раҳбарлари билан иш олиб боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ қабулхоналарига янги вазифалар юкланди