Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори оширилди

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори оширилди
Ҳукумат қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-, 2- ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари 2,476; 2,725; 2,998 дан тегишлича 2,847; 2,997; 3,148 га оширилди.
Киритилган қўшимчалар шуни англатадики, ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилди.
Эндиликда, Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмас.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар